Жо Байден АҚШни заифлаштирганликда айбланмоқда

17:27 26 Апрель 2023 Дунё
777 0

Фото: Reuters

Жо Байден президентлигининг уч йили давомида АҚШ заифлашган ва қашшоқлашган. Худди шундай фикрларни “Fox News” бошловчиси Лаура Инграм айтиб ўтди.

Инграмнинг таъкидлашича, шундай шароитда Оқ уй раҳбари расман 2024 йилги сайловларда қайта сайланиш учун сайловолди кампаниясини бошлаган.

“Уч йил олдин кўплаб америкаликлар Байден ҳамма нарсани нормал ҳолатга қайтаришига умид қилиб, унга овоз беришган. Аммо... заифроқ ва қашшоқроқ Америка, бир фалокатдан иккинчисига ўтиб кетмоқда… Америкаликлар ҳақиқатан ҳам бошқа муддатни хоҳлайдими?", дея саволни ўртага ташлаган журналист.

Телебошловчининг таъкидлашича, америкаликлар Байден президентлиги учун катта улпон тўлашди. АҚШ фуқаролари энди кам маош олишмоқда, дўконлардаги нархлар қимматлашган, жиноятчилик даражаси ошган ва давлат анча заиф геосиёсий мавқега эга.

“Ҳа, ва коррупция. Ва бу фақат бошланиши. Нархлар Байденнинг иккинчи муддати давомида кўтарилади”, дея қўшимча қилади Инграм.

Аввалроқ, АҚШ ОАВ Байденнинг қайта сайланиш нияти мамлакатнинг таназзулга учраганидан далолат экани ҳақида ёзган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер