Жиззахда даладан эркак кишининг жасади топилди

13:05 07 Июнь 2024 Жамият
403 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда Жиззах вилояти Фориш туманидаги даладан эркак кишининг жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур воқеа Фориш тумани Қорабдолота МФЙда содир бўлган. Ушбу маҳаллада яшовчи А.П. ҳамқишлоғи С.Р. томонидан тош билан уриб етказилган жароҳат оқибатида вафот этган.

Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер