Жиззахда юк машинаси ёниб кетди

13:05 08 Март 2025 Жамият
233 0

Видеодан кадр

Жиззах вилояти Зомин туманида юк машинаси ёниб кетди. Вилоят ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, кеча, 7 март куни соат 11:40 ларда Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида Зил-130 русумли юк автомобилида ёнғин чиққани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга асосан, воқеа жойига Зомин тумани ФВБнинг ёнғин-қутқарувчилари соат 11:44 да етиб бориб, ёнғинни 12:05 да батамом ўчирган.

Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган. Таъкидланишича, фуқароларнинг куйиш, тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер