Жиззахда ёшларга микроавтобус совға қилинди

18:42 17 Апрель 2021 Жамият
1505 0

Шароф Рашидов туманидаги 1-сонли Мусиқа ва санъат мактабида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ёшларни қийнаётган муаммолар, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, «Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг бугунги кундаги ҳолати кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди ва мавжуд камчиликларни қисқа вақтда бартараф этиш бўйича иштирокчилар ва масъуллар келишиб олишди.

Тадбирда 7 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга ногиронлик аравачалари берилган бўлса, 2 нафар иқтидорли ташаббускор ёшларга ноутбуклар совға қилинди. Оилавий шароити оғир ёшларнинг 5 нафарининг шартнома-тўлов пуллари тўланиши, тиббий ҳимояга муҳтож ёшларнинг даволаниши учун маблағлар ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, тумандаги ёшларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини янада юксалтириш, жойларда ёшлар ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига микроавтобус калити топширилди.

Толибжон ЭРГАШEВ
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер