Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

22:24 16 Май 2024 Жамият
402 0

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 16 май куни соат 10:30 ларда Самарқанд ва Тошкент шаҳарларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 978-километрида Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги HOWO русумли юк автомашинасининг тормоз тизимида техник носозлик юзага келган.

Оқибатда ўзидан олдинда кетаётган бошқа бир HOWO русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Зарба кучли бўлгани туфайли биринчи юк машина йўл четига ағдарилган.

Шу вақтда йўлнинг чап бўлагида ҳаракатланиб кетаётган SANY русумли юк автомобили ҳам реакция билдиришга улгурмай, ағдарилиб кетган юк машинаси салонига бориб урилган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. 

Манбага кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер