Жиззахда собиқ мансабдор эгаллаб олган уйидан чиқариб юборилди

12:37 13 Июль 2024 Жамият
617 0

Фото: МИБ

Жиззах шаҳрида собиқ ҳокимлик ходими эгаллаб олган уйидан чиқарилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га МИБ матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Билдирилишича, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг жорий йилнинг 24 июнидаги ижро варақасига кўра, қарздорлар О.С. оила аъзолари билан Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласи Заргарлик кўчасидаги 600 кв м. ер майдонидаги турар жойдан чиқариш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг шаҳар бўлими иш юритувига 25 июнь куни келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Шунингдек, ижро ҳужжати талаблари қарздор О.С. томонидан ихтиёрий тарзда бажарилмаганлиги туфайли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларини тайинлаш ҳақида шу йилнинг 07 июль куни хабарнома тарқатилган.

Шундан сўнг, кеча, 12 июль куни МИБнинг Жиззах шаҳар бўлими, шаҳар ИИБ, шаҳар ФВБ, тез тиббий ёрдам ходимлари ва маҳалла раиси ҳамда тарафлар иштирокида қарздорлар О.С. ва оила аъзолари суд ҳужжатида кўрсатилган 600 кв.м. ер майдонидаги турар жойдан мажбурий тартибда чиқарилиши таъминланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер