Жиззахда қаттиқ маиший чиқинди полигонлари қурилади

15:47 30 Август 2023 Жамият
466 0

2024–2026 йиллар давомида Жиззах вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш кўчма станцияларини яратиш, янги қаттиқ маиший чиқинди полигонларини қуриш ва амалдаги полигонларда замонавий талабларга жавоб берадиган чиқиндихоналарни қайта қуриш ишлари амалга оширилади. 

2021 йил 2 декабрь куни Жиззахда 2022–2026 йилларда чиқинди соҳасини ривожланган мамлакатлардагидек ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида бу борада қўшма Меморандум имзоланган. Лойиҳа учун 6,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант ва 90 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ажратилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-67-сон Қарорига асосан грант маблағлари Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги чиқиндилар полигонида 500 кВт-1 МВт қувватига тенг чиқинди полигонларидан чиқаётган газларни йиғиш иншооти ва 500 кВт-1 МВт қувватга эга электр станциясига уланиши мумкин бўлган чиқинди газ йиғиш тизими қурилади. 

Шунингдек, бу маблағлар эвазига кунига 5-10 тонна тиббиёт чиқиндиларни ёқиш иншоотини ўрнатилади ҳамда чиқиндихонанинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида махсус техника ва бошқа қурилмалар харид қилинади.

Қиймати 90 млн АҚШ доллари бўлган кредит маблағлари эса Корея Иқтисодий тараққиёт ҳамкорлик жамғармаси (ЭДCФ) томонидан ажратилган бўлиб, мазкур лойиҳа ҳужжати Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, хорижий ҳамкор “EDCF” Фонди ҳамда KEITIга киритилган.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа доирасида Зомин ва Шароф Рашидов туманларида 3 та экологик норма ва санитар талабларга жавоб берадиган қаттиқ маиший чиқинди полигонлари, 5 та ҳудудда компостлаш ва чиқиндиларни саралаш комплекси ҳамда Зарбдор, Арнасой, Пахтакор, Мирзачўл, Янгиобод ва Бахмал туманларида 6 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилади.

Қолаверса, чиқиндихоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида қаттиқ маиший чиқинди полигонларида зичлаш ишларини амалга ошириш учун 5 та махсус техника, контейнерларни ташиш учун 12 та махсус техника, чиқиндиларни қайта юклаш станцияси учун сиғими 60 куб метр бўлган 28 та контейнер, 5 та бульдозер, 5 та экскаватор, 5 та автоюклагич, 5 та самосвал ва компостлаш учун ускуналар харид қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер