Жиззахда кўп қаватли уйнинг томи қулаб тушди
Куни кеча республикамизнинг Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида 18 — 23 м/с тезликда кучли шамол эсди. Бунинг натижасида айрим аҳоли яшаш хонадонлари ва транспорт воситаларига зарар етди.
Кучли шамол оқибатида Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласида жойлашган 1-кўп қаватли уйнинг 300 кв. метр майдондаги томи қулаб тушди. Ҳодисада, шу уй олдида бўлган «Lacetti» ва «Cobalt» русумли автомобилларга техник зарар етган. Ундан ташқари Навоий вилояти Учқудуқ тумани Йўлчилар ОФЙ, Дўстлик МФЙ, Айтим МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида ҳам шундай ҳолатлар кузатилган. Жабрланганлар йўқ.

ФВВ ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида 2 та махсус техника ва 16 нафар қуқтарувчи жалб этилган. Айни вақтда воқеа жойида зарурий тадбирлар амалга оширилиб, ишлар давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг