Жиззахда хусусий боғча ҳавзасида чўкиб кетган қизчанинг ўлими бўйича суд ҳукми эълон қилинди

22:01 17 Март 2026 Жамият
356 0

Ўтган йилнинг октябрь ойида Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида бир ярим ёшли қизча хусусий болалар боғчаси ҳавзасида (бассейн) чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Болаларни тушликка олиб чиқиш вақтида тарбиячи қизчани кўздан қочирган ва бироздан сўнг уни ҳавзада чўкиб кетган ҳолда топган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди тегишли иш юзасидан ҳукм чиқарди.

Суд қарори билан 66 ёшли М. Я.га (боғча раҳбари) 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ва 20,6 млн сўм миқдорида жарима, 38 ёшли З. А.га (тарбиячи) эса 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган, томонлар унинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер