Жиззахда Хитой компаниялари билан ҳамкорликда электромобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
“Жиззахда автомобилсозлик кластери фаолияти йўлга қўйилиб, жами 700 миллион долларлик инвестиция киритилади.
Хусусан, Хитой компаниялари билан:
— 80 миллион доллар инвестиция ҳисобига йилига яна 50 мингта автомобиллар ишлаб чиқариш бошланади;
— 130 миллион доллар инвестиция ҳисобига электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва келгуси йилларда қуввати 300 минг донага етказилади.
Шунингдек, Кореялик ҳамкорлар билан биргаликда, 235 миллион долларлик лойиҳа доирасида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 200 минг донага етказилади”, – деди номзод.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг