Жиззахда IT-парк ўз иш фаолиятини бошлади
Жиззах шаҳри марказида IT-парк минтақавий филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур IT Park юртимизда тўртинчи бўлиб иш бошлаган замонавий, инновацион ахборотлашган жамиятга ўтишдаги рақамлаштирилган парк ҳисобланади.
IT-парк филиали 24/7 режимда ўз иш фаолиятини олиб боришга ихтисослашган бўлиб, филиалда чет эллик шериклар ва турли хил компаниялар билан ҳамкорликда ишлаш имконияти яратилган.
Шунингдек, IT-паркда Жиззах IT марказ фаолияти ҳам йўлга қўйилди, бу вилоятдаги исталган киши ва шу соҳага қизиқувчиларга IT соҳасидаги фан ва касбларни ўрганиш имкониятини беради, компьютер саводхонлиги, дастурлаш, веб-дизайн, график дизайн, мобил робототехника, киберспорт турлари ва IT-инглиз тили шулар жумласидандир.
— IT-парк Жиззах филиали ўқув хоналари ва киберспорт синфлари учун 43 та компьютерлар тўплами, 43 ўқувчига мўлжалланган 3 та замонавий ўқув хоналари энг сўнгги русумда таъмирланди, — дейди Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев. — Бу ерда йил давомида 500 нафардан зиёд талаба ва ўқувчилар ахборот технологиялари соҳасида таълим олиши имкониятини яратади ва тез фурсатда вилоятда IT соҳасида малакали мутахассислар етиштириш имконини беради.
IT-парк Жиззах филиали қурилиши учун 5,5 миллиард сўм маблағ сафланган бўлиб, юқори тезликдаги интернет, 46 ўринли конференция зали, кутубхона, коворкинг маркази, стартап хоналари, робототехника лабораторияси, медиа-марказ, киберспорт ва инновацион машғулотлар хоналари мавжуд.
IT-парк резидентлари маҳаллий ва хорижий компаниялар учун бир қанча афзалликлар мавжуд бўлиб, улар даромад солиғи, ноль корпоратив ва ижтимоий солиқлар, ўз эҳтиёжлари учун товар ва хизматларни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилиш имконлари яратилган.
Толибжон ЭРГАШEВ,
(«Халқ сўзи»)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг