Жиззахда икки нафар қонунбузар қонун ҳимоячилари қўлга тушди
Фото: ChatGPT
Жиззах вилоятида тадбиркордан унинг қарздорликларини камайтириб бериш эвазига пора олган икки нафар ходим қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1999 йилда туғилган Жиззах шаҳар қўриқлаш бўлими ходими, сафдор Ғ.А ва 1996 йилда туғилган Шароф Рашидов тумани солиқ инспекциясининг собиқ инспектори Х.Ў. лар Жиззах шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли МЧЖларнинг 315 миллион сўмлик солиқ қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлишган.
Ўтказилган тезкор тадбирда ушбу «хизматлари» учун 500 АҚШ долларини олган ходимлар процессуал тартибда қўлга олинди.
Ҳозирда Ғ.А. ва Х.Ў. ларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб таништирган фирибгар шахс ушлангани тўғрисида хабар қилинганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг