Жиззахда фуқаро келинойисини ўлдирди
2021 йил 8 август куни Зарбдор туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи фуқаро А.Н қайниукаси А.С билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида қайниукаси келинойиси А.Н.ни ошхона пичоғи билан танасининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказганлиги оқибатида вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг