Жиззахда эшакни юк машинасига боғлаб, йўлда судраб кетган ҳайдовчи топилди
Ижтимоий тармоқларда юк автомобили ўзига боғланган эшакни судраб кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Видеога олинган ушбу ҳолат 14 март куни соат 11:30 атрофида Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 32 ёшли ҳайдовчи эшакни машинага боғлаб, 150 метрдан ортиқ масофага судраб борган.
Ҳайдовчи ўз кўрсатмасида транспорт воситасида техник носозлик юзага келгани сабабли эшакни боғлаб, ҳаракатни давом эттиришга мажбур бўлганини даъво қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан баённома тузилди, юк машинаси эса жарима майдончасига жойлаштирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг