Жиззахда "Epica" ёниб кетди
Жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 5:50ларда, Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани ҳудудида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Р.К. "Epica" машинасида "Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга бориб урилиши оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автомобиль тўлиқ ёнғиндан зарарланган.
Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг