Жиззахда «DRIFT SHOW CARAVAN» лойиҳаси бўлиб ўтди
Саид Донишев/«Халқ сўзи». Жиззах вилоятида авто-мото ва спорт туризмини ривожлантириш мақсадида «DRIVE INFO-FORUM» доирасида «DRIFT SHOW CARAVAN» лойиҳаси бўлиб ўтди. Лойиҳа тақдимоти Жиззах вилоятини келгусида мамлакатнинг авто-мото ва спорт туризми маркази этиб белгилаш, қўшни давлатлар билан авто-мототуризм йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга бағишланди.
— Ўзбекистон авто-мото туризм ассоциацияси билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги «Ёшлар шаҳарчаси» ҳудудида «DRIFT SHOW CARAVAN» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган эди, — дейди вилоят Туризм бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Азизбек Эгамбердиев. — Йил давомида ҳамкорликда ўтказиладиган автотуризм йўналишга доир халқаро ва маҳаллий тадбирлардан мақсад Жиззах вилоятининг туризм жозибадорлигини хорижий давлатларга тарғиб қилиш, Вилоятга республика ҳудудларидан маҳаллий туристлар ташрифини кўпайтириш ва ёшларни спорт туризмига қизиқишларини кучайтиришдан иборат.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги, вилоят Туризм бошқармаси ҳамда Ўзбекистон авто-мототуризм ассоциацияси томонидан ўтказилган «DRIVE INFO-FORUM» доирасидаги «DRIFT SHOW CARAVAN» лойиҳасида мамлакатимиздан ташқари қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан келган 50 нафарга яқин махсус автотранспортлар жиззахлик автомобиль ишқибозлари учун турли хил дрифт шоулар билан уларнинг янада қизиқишлари ортишига сабабчи бўлди.
Тадбир доирасида мутасаддилар билан келгусида вилоятда авто-мототуризмни ривожлантириш борасидаги янги келишувларга эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг