Жиззахда бир оиланинг тўрт аъзоси, жумладан икки ёш бола ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди
2020 йилнинг 9 январь куни Ғаллаорол тумани, Кўкгумбаз ҚФЙ, Қоронғул қишлоғи 183-уйга борилганда, шу манзилда яшаган фуқаролар Д.Ш. (1987 й.т. ишчи) ва аёл Н.Ш. (1989 й.т., МТМ тарбиячиси) лар ҳамда уларнинг 2 нафар (2014 ва 2017 й.т.) вояга етмаган фарзандлари яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Халқ сўзи“га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг