Жиззахда 4,7 млрд сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланилди
Фото: Бош прокуратура
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туманида жойлашган «А.Э.Ж.» фермер хўжалиги раҳбари А.С. қуввати 60 кВт бўлган 8 та сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари улаган.
Бунинг оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 4 млрд 739 млн сўмлик электр талон-торож қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда», дейилади БП хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг