Жиззахда 3,1 млрд сўмлик газ ўғирлаган «заправка» аниқланди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 3,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида (АГТКШ) аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, АЖнинг Метрологик таъминот бошқармаси, «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали мутахассислари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Шароф Рашидов туманида жойлашган «Ч.Й.» МЧЖга қарашли АГТКШ хатлов ўтказилган.
Ўрганиш вақтида АГТКШдаги ҳисоблаш ускунасига ўзбошимчалик билан ташқи таъсир ўтказилгани аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, натижада 3 миллиард 166 миллион сўмлик зарар қайд этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилган ва барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг