Жиззах фуқарони АҚШга юбориш эвазига 6 минг доллар олган шахс ушланди

14:20 18 Декабрь 2024 Жамият
376 0

Фото: Прокуратура департаменти 

Жиззах вилоятида АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах шаҳри Алишер Навоий МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.С. фуқаро С.Г.ни ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида АҚШга ишга юбориши эвазига 6 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасдан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер