Жиноят қандай юзага келади?

15:41 13 Апрель 2023 Жамият
833 0

Иллюстратив фото

Ҳар қандай давлатда, ҳар қандай жамиятда озми-кўпми жиноятчилик учраб туради. Унинг оқибати жуда хавфли бўлганлиги боис ҳам олдини олиш ва қарши курашиш борасида тегишли идоралар фаолияти ташкил этилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи масъуллар асосий эътиборини қонунбузарликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратадилар ва шунинг учун ҳам бу каби ҳодисалар ривожи тўсқинлигига эришилмоқда. Бироқ, бир дона жиноятчилик бўлса ҳам, хулоса қилиш мумкинки, у кўпдир! Шундай экан, бу борадаги тахлиллар ва хулосалар ҳам ҳар доим куннинг муҳим масаласи ҳисобланмоғи керак.

Жиноятларни содир этиш кўп холларда шахснинг рухий ва индивидуал ҳолатидан келиб чиқади. Яъни, инсонларни ҳуқуқбузарлик содир етишга туртки берувчи омиллар бевосита шахснинг хатти-ҳаракатлари ҳамда кечинмаларига боғлиқ. Бироқ шахслар томонидан жиноят қилинишини бошқа таъсирлар ҳам учраб туриши айрим криминолог олимларнинг назарияларида кўришимиз мумкин. Масалан, биологик мойиллик ва ташқи муҳитнинг таъсири ҳақидаги ғояларни ўзида мужассам етган инсоннинг жиноий хатти-ҳаракатининг энг таъсирли назарияларидан бири таниқли психолог Ханс Эйзенкка тегишли. Унинг фикрига кўра, жиноий хатти-ҳаракатлар руҳий касалликларга ўхшаш тарзда содир бўлиб, генетик мойилликда ифодаланади, у еса ижтимоий рағбатларнинг таъсирини кучайтиради. Ирсий когнитив нуқсонлар инсоннинг ташқи вазиятларни, айниқса қонунни бузиш мумкин бўлган вазиятларни самарали енгиш қобилиятига таъсир қилади. Камбағал ижтимоий шароитлар, социализация жараёнидаги нуқсонлар ва ижтимоийлашув зарурлигини тушунмаслик ўртасидаги ўзаро таъсир жиноятчининг шахсини яратади. 

Ч.Ломбросо (1835-1909) тарихга биринчи навбатда назариянинг муаллифи сифатида кирди. У ўз асарларида 19-асрнинг охирида одам жиноятчи бўлиб туғилишини тўғридан-тўғри ёзган. Эллик йил ўтиб, академик Г.С.Попов ҳам ҳудди шундай парадигмага дуч келади. У экспериментал тадқиқот институтида ишлаб, айнан шундай хулосага келади: “Бизнинг ҳар биримиз Ер сайёрасида туғилганимиз учун, авваламбор, жиноятчи бўлиб туғилганмиз”. Чезаро Ломбросонинг таъкидлашича эса ҳуқуқий меъёрларни бузувчилар ғайритабиий жисмоний, психологик ташкилотга мансуб кишилар, алоҳида зотга мансуб кишилардир. Жиноят эса уларнинг туғма хусусиятларининг оқибатидир. Ундан ташқари кўп ҳолларда жиноятга ундовчи ички кечинмалар бевосита шахс эгаллаган билим ва кўникмаларига, оиласидан, жамиятдан олган тарбиясига ҳамда ўзидаги махсус хусусиятлардан келиб чиқади. Масалан, айрим шахсларда ўғирлик жинояти содир етишга майл туғма бўлиб, бу шахсни қаерда бўлмасин бировнинг мулкини сездирмаган ҳолда олиб қўйиш инстинкти қўзғайверади. Ломбраззо бу ҳолатни туғма деб баҳолаб, шахсдаги ушбу хулқ-атвор унинг қайсидир қариндошидан ўтган бўлишини, яъни кўпинча жиноятчи ота-онанинг фарзандлари ҳам жиноят кўчасига кириб келишлари бошқалардан кўра анча осонроқ бўлишини таъкидлайди. 

Aммоморфологик асосларга кўра, ташқи кўринишга, географияга (инсон қандай муҳитда туғилган) қараб, баъзи оддий тушунчаларга кўра, жиноятчининг табиатини ўрганишнинг машаққатли йўли ана шу босқичлардан бошланган. Бу ҳақда "Жиноятчи одам" китобида батафсилроқ тасвирланган ва у иқлим шароити, географик шароитлар, давлат асослари, қонун ва бошқа кўплаб ташқи омиллар инсонга ва унинг ҳаракатларига қандай таъсир қилишини ўрганишнинг статистик маълумотларини чизган ва илова қилган. Жумладан, йилнинг қайси фаслида қайси жиноятчилар кўп бўлишини ва давлатнинг қайси ҳудудларида жиноятлар кўп содир бўлишини маълум қилган.

Бундан англашиладики, жиноят содир етишга майл фақат шахснинг ички ҳолатигагина боғлиқ бўлмай, балки уни ўраб турган атроф-муҳит, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ҳамда бошқа шахсларнинг таъсирлари натижасида пайдо бўлувчи ғайриижтимоий хулқ-атвордир. Шундай экан, жамиятда жиноятчиликка бархам бериш учун нафақат, шахсни, балки, атроф-муҳитни ҳам тарбиялаш ўринлидир. Бунинг учун нима қилиш керак? Тарбияни, тарғиботни оиладан, маҳалладан, шу тариқа жамиятдан бошлаш керак. Зеро, биз яшаётган муҳит бизнинг оиламиз бўлибгина қолмасдан, бизнинг феъл-атворимизни белгиловчи бешик ҳамдир.

Аброрбек АЛИМОВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсанти

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер