Жиноят ишлари бўйича 24 млрд. сўмлик бюджет ва бошқа маблағлар талон-торож қилинган

12:29 21 Октябр 2021 Иқтисодиёт
810 0

Фото: Олий Мажлис Сенати

Таҳлилларга қараганда, 2019-2020 йиллар ва жорий йилнинг биринчи ярмида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган ва уларнинг 358 нафари ёки 95 фоизи коррупциявий жиноятлар содир этган.

Жиноят ишлари бўйича жами 24 млрд. сўмлик бюджет ва бошқа маблағ талон-торож қилингани аниқланган. Айниқса, автомобиль йўлларига масъул бўлган Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги 149 нафар ходимнинг жиноят содир этгани ташвишли ҳолдир.

Ушбу маълумотлар Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида айтиб ўтилди ва парламент сўровида келтирилган муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди. Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер