ЖЧ-2018. Бугун Эрматов янги тарих яратадиган кун

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг саккизинчи кунида бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтади. Уларнинг биз учун аҳамиятлиси ҳам бор.
Гап шундаки, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бугун бу йилги мундиалдаги илк учрашуви Аргентина Хорватия тўқнашувини бошқариб боради. Бу натижа орқали Эрматов ЖЧда бошқарган ўйинлари сони 10тага етади. Ҳал ҳеч бир ҳакам бунчалик кўп жаҳон чемпионати ўйинларида ишламаган.
Равшан Эрматов сўнгги икки жаҳон чемпионатида 9та ўйинни бошқариб рекорд ўрнатганди. Эндиги унинг ҳар бир ўйинга тайинлови ўз рекордини янгилаш бўлиб бораверади.
Бугунги куннинг илк учрашуви C гуруҳининг икки вакили ўртасида кечади. Унда Дания терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса Франция биринчи тур омадсиз Перу терма жамоаси билан куч синашади.
ЖЧ-2018. 2-тур
C гуруҳи
Дания - Австралия 17:00
Самара "Космос Арена"
Бош ҳакам: Антонио Матеу Лаос (Испания)
Франция - Перу 20:00
Екатеринбург, "Марказий" ўйингоҳи
Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА)
D гуруҳи
Аргентина - Хорватия 23:00
"Нижний Новгород" стадиони
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг