Жазони ижро этиш муассасасида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ташкил этилди

22:50 27 Март 2026 Жамият
331 0

Маҳбус: — Ёшим ўн тўққизда. Тўрт ойдан сўнг жазо муддатим тугайди. Яқинда «Иккинчи имкон» лойиҳаси ҳақида эшитдим. Жазони ўтаб чиққач, ушбу лойиҳада иштирок этишим мумкинми?

Омбудсман: «Иккинчи имкон» — жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларни 8-12 ойлик интенсив курсларда ўқитиб, даромадли ишга эга бўлишини таъминлашга қаратилган лойиҳа ҳисобланади. Мазкур тизим шу йилнинг 1 июнь санасидан Навоий, Тошкент ҳамда Қашқадарё вилоятларида, келаси йилдан эса барча ҳудудларда жорий қилинади. Демак, сиз, жазони ўтаб бўлгач ушбу лойиҳада иштирок этиб, касб-ҳунар ёки тил ўрганишингиз мумкин.

Қарши шаҳридаги 3-сон жазони ижро этиш муассасасида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Л. Саодатова ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши раиси И.Абдуҳолиқов иштирокида ташкил этилган «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» бу каби савол-жавобларга бой бўлди.

Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда ёшлар сиёсати мутлақо янги босқичга кўтарилгани, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган стратегик дастурий йўналишлар ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер