Жавоҳир Синдоров Прагнанандҳани иккинчи бор мағлуб этди
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров FIDE Номзодлар турнирининг 10-турида ҳиндистонлик рақиби Рамешбабу Праггнанандҳа устидан оқ доналарда ғалаба қозонди. Икки гроссмейстер ўртасидаги биринчи беллашувда ҳам ўзбекистонлик шахматчининг қўли баланд келган эди.
Ҳамюртимиз ушбу мусобақада 10 та турдан сўнг 8 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. У мазкур натижаси орқали энг яқин таъқибчиси, нидерландиялик Аниш Гиридан 2 очко олдинда бормоқда.
Жавоҳир Синдоровни Номзодлар турнири ғолиблигидан яна 4 та партия ажратиб турибди холос. Мусобақа жорий йилнинг 15 апрель кунига қадар давом этади. Турнир ғолиби амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун дона суради.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир турнирда 6 та партияда ғалабага эришди. Ҳали шу пайтгача Номзодлар турнирида ҳеч қайси шахматчи 6 та ғалаба қозона олмаган. Бу мутлақ рекорд бўлди ва бу рекорд ҳали яна ошиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг