Жасур Умиров иши судга оширилди
Хонанда Жасур Умиров Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида вояга етмаган қизнинг номусига теккан бўлиши мумкинлиги бўйича очилган жиноят иши судга оширилди.
Жасур Умиров 21 декабрда қўлга олинган эди. Унга шахснинг 18 ёшга тўлмаганини била туриб номусга тегиш айби қўйилмоқда. Айблов исботланса, судланувчи 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Воқеа шу йилнинг июнь ойида рўй берган. Умиров қиз билан унинг дугонаси орқали танишгани, қизларни уйга чақириб, спиртли ичимлик ичишгани айтилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг