Жарқўрғон туманида фуқарога 15 кун муддатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ўргатувчи уста ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жарқўрғон туман бўлимлари ўтказилган тезкор тадбирда, «С.И.С.» МЧЖ автомактаби ўргатувчи устаси З.Э. фуқаро А.га бошқа автомактабда ишловчи танишлари орқали «Б,С.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларида иштирок этмасдан 15 кун муддат ичида олиб бериш эвазига 3,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг