Жанубий Кореяда “The Korea Post” журналининг мамлакатимизга бағишланган махсус сони чоп этилди
Фото: «Дунё» АА
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида «Ўзаро алмашувлар йили»даги тадбирлар доирасида Жанубий Кореянинг энг оммабоп нашрларидан бири ҳисобланган “The Korea Post” журнали мамлакатимизга бағишланган махсус сонини чоп этди. Бу ҳақда «Дунё» АА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, «Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни янада мустаҳкамланмоқда» умумий сарлавҳаси остида чоп этилган ушбу махсус соннинг саҳифаларидан жорий йилда мамлакатимизда бошланган Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандда ўтказилган йирик халқаро анжуманлар – Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда Туркий Давлатлар Ташкилоти саммитлари, ушбу тадбирларда эришилган натижалар, қолаверса юртимизнинг маданий, тарихий ва сайёҳлик салоҳиятини ўзида акс эттирган туркум мақолалар ўрин олган.
Журнал кореялик ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг