Жанубий Кореяда Ким Чен Иннинг тахминий вориси номи маълум қилинди
Фото: Reuters
Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) етакчиси Ким Чен Иннинг қизи Жу Энинг халқ олдида чиқишини ҳисобга олинса, у отасининг ўрнини эгаллаши мумкин. Бундай тахминни Жанубий Корея бирлашма вазири Ким Ён Хо айтиб ўтди.
“Ҳозирча биз бу имкониятни инкор эта олмаймиз”, деди вазир Ким Ён Хо.
Тахминан 10 ёшда эканлиги тахмин қилинаётган Жу Э отаси билан “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетасини учириш маросимида қатнашганида биринчи омма олдида пайдо бўлганди.
Ким Ён Хо шу ўринда КХДРда юқори мартабали раҳбарлар ворислигининг расмий тизимининг йўқлигини ҳам таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг