Жанубий Кореяда ижтимоий масофани сақлаш регламенти жорий этилмоқда
Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясини юқтириш билан боғлиқ янги ҳолатлар кўпайиб бораётгани учун ижтимоий масофани сақлаш бўйича уч даражали тизим жорий этилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ушбу мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотларига кўра, бу тизимда турли даражалардаги чекловлар назарда тутилади.
Биринчи даража вирусга чалиниш билан боғлиқ янги ҳолатлар фақат шаҳар тиббиёт муассасаларида кузатилса, ёки улар беморларни қабул қилишга "қурби етса", амалда бўлади. Иккинчи босқич 14 кун давомида беморлар сони 50 нафардан ошса, аммо 100 нафарга етмаса, у ҳолда иккинчи даража жорий этилади. Учинчи даража эса касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар 100 тадан ошиб кетса, татбиқ қилинади.
Айни пайтда Жанубий Кореяда, жумладан, Сеулда социал масофалашувнинг биринчи босқичи амалда бўлиб турибди. Мамлакатда пляжлар ва аквапарклар очилган. Шу ҳафтадан бошлаб спорт мусобақалари вақтида ареналарга мухлисларнинг киришига қисман рухсат этилиши режалаштириляпти.
Агар иккинчи даража жорий этиладиган бўлса, у ҳолда оммавий тадбирлар яна чекланади. Хусусан, тадбирларда ёпиқ иншоотларда 50 кишигача, очиқ ҳавода эса 100 кишигача иштирок этишга рухсат берилади. Учинчи даражада 10 кишидан ортиқ одам қатнашадиган ҳар қандай тадбир тақиқланади, таълим муассасалари эса яна ёпилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг