Жанубий Корея компанияси Сирдарёда «ақлли» иссиқхона қуради
Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Жанубий кореялик ҳамкорларга вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти тақдим қилинди.
Учрашувда "Hanjin agrisulture and industry Co.LTD" компанияси раҳбари Гулистон туманида Жанубий Корея технологиялари асосида лойиҳа қиймати 10 миллион AҚШ долларига тенг «ақлли» иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди. Томонлар ушбу масала юзасидан ўзаро келишувга эришди.
Қайд этиш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳит шакллантирилди, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизим яратилди. Натижада республикада иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва соҳаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони кун сайин кўпайиб, уларнинг тўғридан-тўғри инвестиция киритиш борасидаги таклифлари кўпаймоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг