Жанубий Африкада қироллик оиласи вакили — Қиролича коронавирусдан вафот этди

17:40 10 Июль 2020 Дунё
1342 0

Фото: Sаgovnews

Жанубий Африканинг қироллик оилаларидан бирининг вакиласи қиролича Нолоизо Сандиле “Covid-19” инфекцияси асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

“Жанубий Африка Республикаси қироллик оиласи вакили — Қиролича Нолоизо Сандиленинг “Covid-19” инфекцияси асоратлари туфайли вафот этганини тасдиқлади”, дейилади “BBC” хабарида.

Қиролича Нолоизо Сандиленинг Шарқий Кейп қироллигининг ривожланишида муҳим роль ўйнаганини таъкидлаган Вице-президент Сирил Рамафоса уни анъанавий қадриятларнинг таянчи, ўз халқининг илҳомлантирувчи ва принципиал раҳбари бўлганлигини қайд этди.

Сўнгги маълумотларга кўра Жанубий Африка Республикасида 400 минг нафардан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олган, ушбу инфекциядан ҳаётдан кўз юмганлар сони 10 минг нафардан ошиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер