Жанубий Африкада коронавируснинг янги варианти аниқланди
Фото: Интерфакс
Жанубий Африка вирусологи Тулио де Оливейра ХББ.1.5 омикрон штаммининг янги субварианти топилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Хабарда айтилишича, вируснинг янги номи «Кракен» деб номланади. Олимлар ушбу мутациянинг хавфлилик ва юқумлилик даражасини ўрганмоқда.
Маълумот учун, Тулио де Оливейра ўз жамоаси билан 2020 йилда «Бета» ва 2021 йилда «омикрон» штаммини аниқлаб, жаҳон миқёсида шуҳрат қозонганди.
— Мен Жанубий Африкада касалхонага ётқизилган инфекцияларнинг катта тўлқинини кутмайман: бизда «омикрон» нинг олдинги тўлқинларидан аҳоли иммунитетининг кучли даражаси бор, — деб ёзади вирусолог.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Африкада Омиcрон штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати 2021 йилда аниқланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг