Жами сайловда иштирок этган фуқаролар сони маълум бўлди. Умумий давомат — 67,8 фоиз
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларида чет эл билан бирга ҳисоблаганда 13 963 627 нафар сайловчи иштирок этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов маълум қилди.
Абдусаломов берган маълумотга кўра, бу сайловчилар умумий сонининг 67,8 фоизини ташкил қилди. Жами сайловчиларнинг сони 20 млн 596 минг 570 нафардан иборат эди.
Сайловларда биринчи марта хорижда истиқомат қилаётган барча ватандошларимиз учун овоз бериш имконияти яратилди. Авваллари фақат консуллик ваколатхоналаридан расман рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқароларигина сайловларда қатнашарди. Қирққа яқин мамлакатда ташкил этилган эллик бешта сайлов участкасида 112 411 сайловчи овоз берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг