Жамғарма маблағлари мақсадли сарфланмоқда
Инсон қадри улуғ. Шу боис, мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя масаласи ҳамда инсон қадрини улуғлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада турли жамғармалар ташкил этилди, ижтимоий лойиҳаларга старт берилди.
Жумладан, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошида очилган "Саховот ва кўмак" жамғармаси бугунги кунда юртимиздаги муҳтож оилалаларга кўмак беришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг тегишли қарорига асосан "Темир дафтар ва ижтимоий химояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Сахавот ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Баҳор" МФЙда яшовчи И. Маҳмудова юрагида жарроҳлик амалиёти ўтқазиш учун 20,0 млн. сўм ажратилгани фикримиз далилидир.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. "Туркистон" МФЙда яшовчи З. Бадировага уйи ёниб кетганлиги учун 10,0 млн. сўм, "Олмос" МФЙда истиқомат қилувчи Х. Мамадалиевага ҳам шу мақсадда 15,0 млн. сўм маблағ ажратилди.
Шу билан бирга, олтинободлик Л. Рихсибаевага ҳамда "Фаровон МФЙда яшовчи Ш. Рустамованинг ҳар бирига соғлиғини тиклаш ва даволаниши учун 5,0 млн. сўмдан маблағ ажратилди.
Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Зеро, ижтимоий ҳимоя масаласи давлатимиз эътиборидадир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг