Жаҳонгашта бобомиз ҳаёти чуқур ўрганилмоқда

14:51 30 Октябр 2023 Жамият
202 0

Фото: Халқ сўзи

Хоразмда “Соҳибқирон Амир Темур ва темурийларнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни“ мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур анжуманда темурийлар тарихини ўрганиш билан шуғулланиб келаётган олимлар, ёзувчилар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва ёшлар иштирок этишди.

Анжуманда Халқаро Амир Темур жамоат фонди бошқаруви раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Тошкент давлат Шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, сиёсий фанлар доктори, профессор Тўлқин Алимардонов, Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Ҳилола Назирова ва бошқалар ўз маърузаларида соҳибқирон Амир Темур ва темурийларнинг миллий давлатчилигимиз тарихида тутган ўрни, дунё тамаддунига қўшган улкан ҳиссаси хусусида тўхталдилар.

Шунингдек, анжуман қатнашчилари Хоразм Маъмун академиясида бўлиб, темурийлар тарихини ўрганиш борасида амалга оширилаётган тадқиқотлар билан танишдилар.

                                                  Одилбек   Одамбоев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер