Жаҳон чемпионлари велосипедлар билан тақдирланди

Олимпия шон-шуҳрати музейида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Чемпионлар юрт фахри” тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда Москвада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида футбол бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ёш футболчиларимизга Миллий олимпия қўмитаси совғалари — велосипедлар тақдим этилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг “Булбулча” болалар ашула ва рақс гуруҳи томонидан бадиий дастур намойиш этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг