Жаҳон банки Афғонистонга моддий ёрдам беришни режалаштирмоқда

15:33 02 Декабрь 2021 Дунё
1649 0

Иллюстратив фото

Жаҳон банки кенгаши Афғонистонда АҚШ қўшинлари чиқиб кетганидан сўнг кучайиб бораётган гуманитар инқирозни енгишга ёрдам бериш учун маблағ ажратади. Бу ҳақда Reuters ўз манбалари таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, Жаҳон банки музлатилган Афғонистонни қайта тиклаш траст фондидан 280 миллион долларни икки ёрдам агентлигига ўтказишни қўллаб-қувватлаган. Жаҳон банки томонидан бошқариладиган Афғонистонни қайта тиклаш траст фонди (АРТФ)даги маблағларни Афғонистонга йўналтириш учун 31 та ҳамкор ташкилотлар моддий ёрдам трансферини маъқуллаши керак.

30 ноябрь куни Жаҳон банки бошқарув органи норасмий равишда йиғилиб, АРТФдаги 1,5 миллиард доллардан 500 миллион долларгача бўлган маблағни ёрдам учун ажратиш масаласини муҳокама қилди.

Афғонистоннинг 39 миллион аҳолиси мамлакат ҳудудидан АҚШ қўшинлари чиқиб кетганидан сўнг «Толибон» ҳокимиятни қўлга киритганидан уч ой ўтиб, иқтисодий инқироз, озиқ-овқат танқислиги ва қашшоқлик кучайиши билан юзма-юз келмоқда.

АРТФдаги пулларни Афғонистон учун қайта йўналтиришни амалга ошириш барча фонд ҳомийларининг розилигини талаб қилади. Масаланинг нозик жиҳати шундаки, ҳомийларнинг энг кўпи Америка Қўшма Штатлари вакиллари ҳисобланади.

Ҳозирча Оқ уй Жаҳон банки бошқарувининг маблағларни Афғонистонга йўналтиришни режалаштираётгани ҳақидаги жараёнларга муносабат билдирмаган.

Жаҳон банки Матбуот котибининг хабарига кўра, банк бошқаруви бу вазият муҳокамаси учун ҳамкор ташкилотлар шу йилнинг 3 декабрь куни учрашиши белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер