ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг кучайтирилган дозаси “омикрон”дан тўлиқ ҳимоя қилиши маълум қилинди
Жорий йилнинг 7 январь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази (ИТМ) лабораториясида “омикрон” штамми аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Дубайдан келган хориж фуқаросида коронавируснинг янги штамми «омикрон» аниқланди. Куни кеча Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мазкур ҳолат, шунингдек, “омикрон” тарқалишига қарши чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Воқеани шарҳлар экан, инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова қуйидагича фикр билдирди: “Омикрон”нинг дунё бўйлаб тез тарқалишини инобатга олсак, унинг Ўзбекистонда пайдо бўлиши вақт масаласи эди" деб айтди. Илғор технологиялар маркази раҳбари сифатида ZF-UZ-VAC2001 синовларида ва вирусли мутацияларни ўрганишда фаол иштирок этарканман, мамлакатимиздаги энг оммабоп Ўзбекистон-Хитой вакцинаси устида олиб борилган тадқиқотлар янги штамм бўйича яхши натижаларни кўрсатаётганини айтишим мумкин. Вакцинанинг кучайтирилган — бустер дозаси "омикрон" дан деярли 100 фоиз ҳимоя қилади. Хитойлик ҳамкасбларимиз ҳам буни тасдиқладилар".
Махсус комиссия йиғилишида аҳолини, шу жумладан, ZF-UZ-VAC2001нинг кучайтирилган дозалари билан эмлашни зудлик билан тезлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг