Зеленский кейинги ҳафта Трамп билан учрашишни режа қилмоқда, бироқ энди ёлғиз бормоқчи эмас

16:25 05 Март 2025 Дунё
376 0

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануэл Maкroн ҳамда Украина етакчиси Владимир Зеленский келаси ҳафтада Трамп билан учрашиш учун АҚШга боришни режа қилишмоқда. Бу ҳақида «The Kyiv Independent» нашри маълумот берди.

Нашрнинг хабар беришича, ушбу ташрифнинг асосий мақсади «умумий фронт» сифатида ҳаракат қилиш ҳамда Украинадаги урушни тугатиш бўйича қўшма режани тақдим этишдан иборат ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, Стармер ҳамда Makroн Европанинг мудофаа қобилиятини ошириш ва Украинага ёрдам кўрсатишда етакчи ҳукуматлар сифатида шаклланиб улгурган.

Икки ҳукумат ҳам Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можарода ўт очишни тўхтатиш режимини жорий қилиш учун мамлакатга минглаб тинчликпарвар кучларни жойлаштириш режасини ишлаб чиқишган.

«Украина ҳукумати ҳавода ва денгизда қисман сулҳ тузишга рози, аммо бутун фронт бўйлаб ўт очишини тўхтатиш битимига ҳозирча тайёр эмас», — дейилади ОАВ хабарларида.

Трамп эса Зеленскийнинг қисман розилиги сулҳ шартларига тўғри келмаслигини айтмоқда. Келгуси ҳафтада режалаштирилаётган уч мамлакат раҳбари ҳамда Трамп ўртасидаги муҳокамаларда янги режалар ҳамда таклифлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Қўшма Штатлар раҳбари тақдим қилинадиган урушни тўхтатиш режалари билан танишиб, сулҳ шартларини ўзгартирадими, ёки ўзининг тўлиқ ўт очишни тўхтатиш шартида қоладими, музокаралардан сўнг аён бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер