Зарур пайтда асқотди

10:54 14 Август 2020 Жамият
802 0

Пандемия шароитида яшашнинг ўзи бўлмас экан. Карантин чекловлари ҳаётдаги фаолиятимизни чеклаб қўйгани рост. Муҳими, саломатлигимизни асраб қолиш учун барчамиз бирдек ҳаракат қилдик. Бироқ, орамизда шундай инсонлар борки, ҳақиқатдан кўмакка муҳтож бўлдилар.

— Хасталигим боис тайинли жойда ишлолмайман, — дейди Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи Ойистахон Олимова. — Бироқ, бошқаларга ҳам юкимни ташлаб қўймайман. Имкон қадар кунлик даромадли ишларни бажариб юраман. Карантин эълон қилингач, уйда бўлиб қолдим. Дори-дармон билан коммунал тўловларга пул етказа олмадим. Охирги пайтда тирикчилик учун ҳам маблағим қолмади. Имконсиз қолган пайтимда Президентимизнинг махсус Фармонига биноан бир марталик ёрдам пулининг ажратилиши жонимга оро кирди. Қўлим дуодан бўшамай туриб карантин чекловларининг юмшатила бошлангани кучимга куч қўшди. Бундан буён саломатлигимга бефарқ бўлмаган ҳолда даромад топиш илинжидаги ҳаракатларимни бошлаётганимдан хурсандман.

Пахтаобод туманининг «Терак таги», «Овушқа», «Бойтўпи», «Янги чек» МФЙларида истиқомат қилувчи 275 нафар Ойистахон каби фуқаролар ҳам бир марталик ёрдамдан баҳраманд бўлдилар. Уларга жами 60 млн. 500 минг сўмлик маблағ етказиб берилди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер