“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати давлат рўйхатидан ўтказилди
Фото: Адлия вазирлиги
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Адлия вазирлигида нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда "ҳуқуқий ахборот" телеграм-канали ҳабар бермоқда.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг асосий мақсади ислоҳотлар, шу жумладан Давлат дастурларида назарда тутилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашиш, фуқаролар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ихтиёрийлик асосида бирлаштириш ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг