Зарафшонда ҳокимлик ходимлари давлат мулкини ўзлаштиришда гумон қилинмоқда
Навоий вилояти прокуратураси Зарафшон ҳокимлигининг мансабдор шахсларига нисбатан давлат мулкини ўзлаштиришда гумон қилиб, жиноий иш қўзғатди.
Маълум бўлишича, гумонланувчилар умумий қиймати 11 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 5,3 гектар ер майдонини ким ошди савдосисиз тадбиркорларга бериб юборган. Ҳокимнинг собиқ ўринбосари шубҳа остига олинди, маъмурият раҳбарининг ўзи терговга жалб қилинганлар орасида.
Хабарда айтилишича, ҳоким ўринбосари ҳокимлик раҳбари Анвар Ражабов ва бошқа мутасаддилар билан келишиб, 2020 йилда 7 нафар тадбиркорга жами 5,31 гектар ер майдонларини давлат-хусусий мулк асосида ҳеч қандай тўловсиз ажратиб бериш бўйича ҳоким қарорлари асосида берган. Собиқ ҳоким ўринбосари ким ошди савдосини ташкил этиш зарурлигини била туриб, бундай қилмаган ва ҳозирда мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг