Зарафшон миллий табиат боғида буғу болалади

17:24 22 Май 2023 Жамият
732 0

Фото: «Халқ сўзи»

Хонгул ёки Бухоро буғуси (Cervus elaphus bactrianus) - жуфт туёқлилар туркумининг буғулар оиласига мансуб бўлган сут эмизувчи ҳайвонларнинг кенжа тури ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг Қизил Китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ТМХИ) Қизил рўйхатига йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур мақоми билан киритилган.

Табиат ресурслари вазирлиги Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Зарафшон миллий табиат боғида улар болалади. Айни пайтда мазкур 2 нафар буғу болалари махсус парваришга олинган.

Умуман олганда Табиат ресурслари вазирлиги томонидан Бухоро буғулари яшаш ареаллари, уларнинг популясияси мониторинги олиб борилмоқда ҳамда ушбу ноёб турдаги жонзотларни муҳофазасини таъминлаш ва янада кўпайтириш бўйича “Қуйи Амударё” давлат биосфера резерватида, “Қизилқум” давлат қўриқхонасида, “Зарафшон” миллий табиат боғида чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер