Зангиотадаги «заправка» 1,4 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилди
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги АГТКШ катта миқдордаги табиий газни ўғирлик йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Тумандаги «П.Г.О.» МЧЖ раҳбари У.Х. жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиши орқали 1,4 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг