Зангиота туманида юк автомашинаси ҳайдовчиларига қалбаки АҚШ доллари берган фуқаро ушланди
Фото: Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.А. Россия давлатидан ёғоч маҳсулотини олиб келиб берган юк автомашинаси ҳайдовчилари У.Д. ва С.Н.га хизмат ҳақи учун 14 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни берганлиги аниқланиб, ушбу қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда психотроп моддаларни муомалага киритилишининг олди олинганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг