Замонавий ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Оқдарё туманининг Бошдархон маҳалласида жойлашган 42-умумтаълим мактабида 2 миллиард 520 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлаган 210 ўринли қўшимча ўқув биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ўқув-услубий маркази директори Х.Очилов, вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Тухтаев, Оқдарё тумани ҳокими Ш.Қудратов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, замонавий жиҳозланган янги бинода ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда вилоятда 81 та мактаб, 28 та мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш белгиланган. Натижада умумтаълим мактабларида 20 минг 931 янги ўқувчи ўринлари яратилади.
Нодавлат мактаблар ташкил этишга қаратилган эътибор туфайли бу йил яна 5 та хусусий мактаб фаолият бошлади ва уларнинг умумий сони 51 тага етди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг