“Заковат” турнирининг ҳудудий босқичига старт берилди
Юртимизда иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказиб келинмоқда. Аҳамиятли жиҳати, “Заковат” ўйинлари аҳоли ўртасида кенг оммалашиб, ёшларни ҳақиқий билим майдонида бирлаштирмоқда.
Бугун, 26 сентябрь куни умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнирининг ҳудудий босқичига старт берилди.
Мазкур турнирда туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 208 та ҳудуднинг 3 тадан жамоаси иштирок этмоқда.
Айни вақтда ҳудудлардаги беллашувлар тобора қизғин тус олмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг