Зайтун мойи саратон касаллиги келиб чиқиш хавфини камайтиради

09:19 15 Май 2022 Жамият
827 0

Кардиологларнинг фикрига кўра, умр давомийлигини узайтириш учун икки маҳсулот ўрнига зайтун мойини истеъмол қилиш керак.

Умрни озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдамида узайтириш мумкин. Бунинг учун майонез ва маргаринни зайтун мойига алмаштириш керак холос. Бу ҳақида кардиологлар, Гарвард тиббиёт факультети вакиллари Америка кардиология коллежи журналига маълум қилди.

Юрак-қон томир касалликларининг келиб чиқишида озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳамияти бўйича ўтказилган тадқиқотда 90 мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этган.

Аниқланишича, 10 гр. маргарин, майонез ёки сариёғни худди шу миқдордаги зайтун мойига алмаштирилса, юрак-қон томир касалликларининг келиб чиқиш хавфи камаяди.

Гарвард олимларининг маълумот беришича, зайтун мойини тез-тез истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларидан келиб чиқадиган ўлим ҳолатларини 19 фоизга камайтиради.

Шунингдек, зайтун мойи саратон касаллиги келиб чиқиш хавфини 17 фоизга камайтиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер