«Ювентус» А Сериядаги олтинчи мағлубиятини қабул қилди

12:46 22 Февраль 2026 Спорт
1250 0

Кеча, 21 февраль куни Италия А Сериясининг 26-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Тур доирасидаги учрашувда Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида «Комо» жамоасини қабул қилди.

Учрашув кутилмаганда меҳмонларнинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳисоб 11-дақиқада Мергим Войвода томонидан очилди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида тугади.

Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Максанс Какере ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Шу тариқа баҳс «Комо»нинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Таъкидлаш жоизки, бу «Ювентус»нинг А Сериядаги олтинчи мағлубияти бўлди. Ушбу натижадан сўнг «Комо» мусобақа жадвалида «Ювентус» билан очколар фарқини 1 очкогача қисқартирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер